Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент мажбурий меҳнатга оид янги фармонни имзолади

Президент мажбурий меҳнатга оид янги фармонни имзолади

Бугун, 30 июль — Одам савдосига қарши курашиш куни муносабати билан президент «Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонни имзолади.

Фармонга биноан Одам савдосига қарши курашиш бўйича Республика идоралараро комиссияси Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссияси этиб қайта ташкил этилди. Сенат раиси бу комиссияга раҳбарлик қилади.

Миллий комиссия вазифалари:

  • давлат органлари ва ҳудудий органларнинг, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш ҳамкорлик қилиш;
  • миллий қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш;
  • одам савдосига ҳамда мажбурий меҳнатга қарши курашиш соҳасида давлат дастурлари ҳамда бошқа дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишни ташкиллаштириш;
  • одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларни таҳлил қилиш, баҳолаш, мониторинг қилиш ва самарадорлигини ошириш;
  • соҳадаги жиноятларни аниқлаш, тафтиш қилиш, олдини олиш ва уларга чек қўйиш амалиётини ўрганиш.

Фармон билан Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари зиммасига одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича ҳудудий комиссияларга раҳбарлик қилиш вазифаси юкланди.

Бундан ташқари, Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича миллий маърузачи институти таъсис этилди. Унинг функциялари Миллий комиссия раиси зиммасига юкланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг