Ўзбекистон ва Туркия ҳукуматлари ўртасидаги битим тасдиқланди

«Халқаро шартномаларни тасдиқлаш тўғрисида»ги Президент қарори қабул қилинди.
Қарор билан 2020 йил 27 октябрда Тошкент шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Туркия Республикаси Ҳукумати ўртасида ҳарбий-молиявий ҳамкорлик тўғрисидаги Битим ҳамда молиявий кўмакни амалга ошириш тўғрисидаги Баённома тасдиқланди.
Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари мазкур халқаро шартномалар кучга киргандан сўнг Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятларни бажарилишини таъминлайди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter