Озодбек Назарбеков партия аъзоси бўлди
Бугун, 21 сентябрь куни Ўзбекистон халқ артисти, Маданият вазири ўринбосари Озодбек Назарбеков «Миллий тикланиш» партияси аъзоси бўлган.
«Улар миллий тикланиш ғояси тарафдори эканликларини билдириб, сайлов кампаниясида фаол иштирок этишларини таъкидладилар», дейилади партия хабарида.
Шунингдек, журналист-сухандон Ареват Григорян ҳам партия аъзосига айланган.
Эслатиб ўтиш керак, 20 сентябрдан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашларга бўлиб ўтадиган сайловлар учун кампанияларга старт берилган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter