«Ўзкимёсаноат» АЖ бошқарувининг раиси ўзгарди
Одил Шукурович Темиров «Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамияти бошқарувининг раиси этиб тасдиқланди. Ушбу лавозимда фаолият юритган А. Абдуллаев пенсияга чиқиши муносабати билан лавозимдан озод этилган. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.
О.Темиров шу кунга қадар «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter