Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистоннинг бир партияси иккинчисидан кечирим сўради

Ўзбекистоннинг бир партияси иккинчисидан кечирим сўради

31 июль куни «Ўзбекистон» телеканали орқали жонли эфирга узатилган «Муносабат» кўрсатувида Тошкент шаҳар Нуроний жамғармаси раиси, ЎзХДПдан халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Рустам Калоновнинг либерал ғоялар тўғрисида билдирган шахсий фикр ва хулосалари турлича талқинларни келтириб чиқарди ҳамда кўпчиликнинг эътирозларига сабаб бўлди. Шу муносабат билан Халқ демократик партияси расман узр сўради.

«Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши ушбу ҳолат учун кенг жамоатчилик, хусусан, Ўзбекистон Либерал демократик партияси ташкилотлари ходимлари, депутатлари ҳамда кўп минг сонли аъзоларидан узр сўрайди.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши Ўзбекистон Либерал демократик партиясининг мамлакатимизда демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлида олиб бораётган изчил фаолиятига ҳурмат билан қарайди.

Шунингдек, Ўзбекистон Халқ демократик партияси сиёсий рақобатда сиёсий маданият ва одоб-ахлоқ қоидаларига қатъий риоя этишини маълум қилади. Ўз тизимидаги барча ходимлари ва депутатларни ҳам шунга амал қилишга чақиради», — дейилади баёнотда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг