Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонга яна бир АҚШ делегацияси келяпти

Ўзбекистонга яна бир АҚШ делегацияси келяпти

26-28 май кунлари Америка Қўшма Штатларининг Афғонистон бўйича махсус вакили Томас Вест бошчилигидаги делегация ташриф билан Ўзбекистонда бўлади.

АҚШ делегацияси Ўзбекистон ҳукумати вакиллари, жумладан, ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов ва Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев билан музокаралар ўтказади.

Учрашувларда Афғонистондаги бугунги вазият, шунингдек, ушбу мамлакатга гуманитар ёрдам кўрсатиш масалалари юзасидан фикр алмашиш кўзда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё ишлари бўйича ёрдамчиси Дональд Лу бошчилигидаги делегация ҳам келиб кетганди. Бу ташриф Москвага хуш келмаганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг