Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда янги партия давлат рўйхатидан ўтказилди

Ўзбекистонда янги партия давлат рўйхатидан ўтказилди

Фото: Адлия вазирлиги матбуот хизмати

Адлия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Экологик партияси давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги, Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди. 

«Партия ихтиёрий равишда умумий қарашлар, қизиқиш ва мақсадларга эга, мамлакатимиз барқарор тараққиёти ва экологик хавфсизлигини таъминлашга қаратилган саъй-ҳаракатларни бирлаштиришга интилаётган, атроф-муҳит ва фуқаролар саломатлиги муҳофазаси, табиий ресурслардан унумли фойдаланиш ва уларни асраш билан боғлиқ фаолиятда масъулият билан иштирок этаётган мамлакатимиз фуқароларини бирлаштиради» дейилади хабарда.

Шунга кўра, халқаро тажрибада  «яшиллар партияси» деб номланувчи экологик йўналишдаги Ўзбекистон Республикасидаги сиёсий куч биринчи маротаба расман партия мақомига эга бўлди.

Шу муносабат билан, Адлия вазирлигида вазир ўринбосари Акбар Тошқулов иштирокида Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Борий Алиханов ва партия фаоллари билан учрашув ўтказилди.

Учрашувда партия Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси раисига партия давлат рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома тақдим қилинди.

Маълумот учун: дунёда экология йўналишидаги қарийб 100 та сиёсий партия фаолият юритади. «Яшиллар» ваколатли органлардан ўз ўрнига эга бўлиб, парламент орқали экология соҳасидаги давлат сиёсати ғояларини илгари суради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг