Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда Энергетика вазирлиги тузилди

Ўзбекистонда Энергетика вазирлиги тузилди

Фото:«Xs.uz»

Энергетика, жумладан, электр энергия, нефть ва газ соҳасини давлат томонидан бошқариш бўйича ягона давлат сиёсатини амалга оширувчи органни ташкил этиш бўйича янги ваколатли орган — Энергетика вазирлиги тузилди. Бу ҳақда Телеграмдаги «davletovuz» канали хабар берди. 

Тегишли ҳужжатга мувофиқ, энергетика соҳасида «Ўзбекэнерго» АЖ, «Ўзбекнефтгаз» АЖ, «Ўзбекгидроэнерго» АЖдан давлат-ҳокимият ваколатларини энергетика соҳасида мазкур давлат бошқаруви органига ўтказиш назарда тутилган.

Бош вазир ўринбосари — Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари комплекси раҳбари Алишер Султонов ​янги ташкил этилган вазирликни бошқариши айтилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг