Ўзбекистонда референдум ўтказилади
Шавкат Мирзиёев конституциявий ислоҳотларни умумхалқ референдуми ўтказиш орқали амалга оширишни таклиф қилган.
«Албатта, халқимиздан Комиссияга келиб тушган барча муҳим ва долзарб таклифларни бугун Сизлар билан батафсил муҳокама қилиш имкониятига эга эмасмиз. Мен уларнинг айримларига тўхталиб ўтдим, холос. Комиссия таклифи асосида Парламент томонидан ишлаб чиқилган лойиҳани умумхалқ муҳокамасида кўриб чиқишни ҳамда референдум ўтказиш йўли билан қабул қилишни таклиф этаман», деган давлат раҳбари.
Амалдаги қонунчиликка кўра, парламентнинг ўзи ҳам Конституцияга ўзгартиш киритиш ваколатига эга. Лекин президент конституциявий ислоҳот фуқаролар фикри ва қўллаб-қувватлаши асосида референдум орқали амалга оширилса, ҳақиқий халқ Конституцияси бўлишини айтган.
«Бу «Конституциянинг ягона манбаи ва муаллифи – халқдир» деган тамойилга тўла мос келади. Шунда ҳар бир ватандошимиз «Янги Ўзбекистон Конституцияси – менинг Конституциям» деб юксак ғурур билан айта олади», деган президент.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter