Ўзбекистонда АЭС қурилишига Россия ёрдам беради
Олдин хабар берганимиздек, бугун, 7 сентябрь куни Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов амалий ташриф билан Россияга борган ва у ерда Россия Бош вазири Дмитрий Медведев учрашган. Бу ҳақда Россия ҳукумати ахборот хизмати хабар берди.
Тор доирадаги учрашувдан кейин икки томонлама ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда Дмитрий Медведев икки давлат ўртасидаги товар айланмаси 2018 йилда 1 миллиард долларни ташкил этишини айтиб ўтди.
"Россия Ўзбекистондаги етакчи инвесторлардан бири саналади. Мамлакатда Россия компаниялари йирик иқтисодий лойиҳаларни амалга оширмоқда. Ҳисоб-китобларимизга кўра, инвестицияларнинг умумий қиймати 9 миллиард долларга яқинлашиб қолди", деди Дмитрий Медведев.
Шунингдек, Россия бош вазирининг айтишича, Россия ва Ўзбекистон АЭС қуриш бўйича бугун келишувни имзолайди. Абдулла Арипов эса октябрь ойида Ўзбекистонда Россия президенти Владимир Путиннинг давлат ташрифига катта тайёргарлик кўрилаётганини таъкидлади.
Мажлис сўнгида Ўзбекистон ва Россия бош вазирлари қуйидаги ҳужжатларни имзоладилар:
- Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг 19-мажлиси баёни;
- Ўзбекистон ҳудудида Атом электр станцияси қуриш бўйича ҳамкорлик қилиш ҳақида Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги битим.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter