Ўзбекистон яна бир давлат билан дипломатик муносабат ўрнатди
29 ноябр куни Ню-Йорк шаҳрида Ўзбекистон билан Панама ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилиши тўғрисидаги қўшма коммюнике имзоланди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.
Ўзбекистон ва Панама ҳукуматлари номидан ҳужжатни БМТ ҳузуридаги икки мамлакатнинг доимий вакиллари Бахтиёр Ибрагимов ва Марков Cонсепсион Жарамиллалар имзоладилар.
Томонлар халқаро ташкилотлар, жумладан, БМТ ва унинг ихтисослашган муассасалари доирасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашдан ўзаро манфаатдорлигини тасдиқладилар.
Ўзаро манфаатли ҳамкорлик учун янги йўналишларини ўрганиш бўйича икки томонлама алоқаларни давом еттиришга келишиб олинди, дейилади ТИВ хабарида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter