Ўзбекистон ва Малта дипломатик паспорт эгалари учун визасиз режим жорий этяпти
ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов Малтанинг Ўзбекистондаги биринчи элчиси Кармело Ингуанездан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олди.
"Кун тартибимиздан икки томонлама алоқаларнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш, парламентлар ўртасида дўстлик гуруҳларини ташкил этиш, иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш, туризмни қўллаб-қувватлаш, таълим соҳасида алоқаларни жадаллаштириш ва муносабатларини юксалтиришга қаратилган бошқа йўналишлар муҳокамаси жой олди.
Шунингдек, биз дипломатик паспорт эгалари учун ўзаро визасиз режим жорий қилиш тўғрисида Битим имзоладик", дея ёзади ТИВ раҳбари.
Бахтиёр Саидов аввалроқ Қирғизистон элчиси Дуйшонқул Чотоновдан ишонч ёрлиқларини қабул қилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter