Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида янги марказ ташкил этилади

Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида янги марказ ташкил этилади

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги делегацияси Ню-Йорк шаҳридаги Колумбия университетига ташриф буюрди.

Ташриф давомида мазкур олий ўқув юрти профессор-ўқитувчилари томонидан аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини мустаҳкамлаш масалаларига бағишланган музокаралар, шунингдек, бир қатор тақдимотлар ўтказилди. Шунингдек, ижтимоий ҳимоянинг долзарб муаммолари бўйича фикр алмашилди.

Колумбия университети фуқароларни ижтимоий ҳимоя билан таъминлашда Ўзбекистоннинг «маҳалла» институти тизимини ўрганишга алоҳида қизиқиш билдирмоқда.

Агентлик делегацияси университет президенти Минуш Шафик билан ҳам учрашди.

Музокаралар натижасида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Колумбия университети ижтимоий иш мактаби ва UNICEF ўртасида нафақат Ўзбекистонда, балки бутун минтақада ижтимоий ҳимоя тизимини ривожлантиришда муҳим роль ўйнаши кутилаётган «Ҳамжамиятларни мустаҳкамлаш ва ижтимоий фаровонликни ривожлантириш Маркази» ташкил этишни назарда тутувчи уч томонлама ўзаро Англашув меморандуми имзоланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг