Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон — Туркия: 24 та ҳужжат имзоланди

Ўзбекистон — Туркия: 24 та ҳужжат имзоланди

Фото: «President.uz»

Кўксаройда ўтган самарали музокаралар якунида икки томонлама ҳужжатларни имзолаш маросими ўтказилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Президент Шавкат Мирзиёев ва Президент Ражаб Тоййиб Эрдўғон Ўзбекистон билан Туркия ўртасидаги стратегик ҳамкорликни янги босқичга кўтаришга қаратилган Қўшма баёнотни имзоладилар.

Икки мамлакат ҳукуматлари, вазирлик ва идоралари ўртасида иқтисодиёт, савдо-сотиқ, транспорт-логистика, саноат, энергетика, илм-фан, таълим, туризм ва бошқа соҳаларга доир 24 та ҳужжат имзоланди.

Бундан ташқари, Тошкентда бўлиб ўтаётган Ўзбекистон – Туркия бизнес-форумида 50 дан ортиқ янги инвестициявий лойиҳалар бўйича умумий қиймати 3 миллиард долларга тенг битимлар имзоланиши кутилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг