Ўзбекистон ТИВ раҳбари Лукашенко билан учрашди
2024 йил 11 апрель куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Беларус президенти Александр Лукашенко томонидан қабул қилинди.
«Беларус раҳбарига Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларининг самимий саломларини етказдик. Дўстлик ва ўзаро ҳурматга асосланган ҳамкорлигимиз кун тартибининг барча жабҳаларида жадал ривожланиб бормоқда. Ўзбекистон ва Беларус ташқи ишлар вазирликлари олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш учун барча имкониятларини ишга солади», дейди Бахтиёр Саидов.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter