Ўзбекистон расмийлари «Толибон» билан музокара олиб борди
Ўзбекистон, Туркманистон ва Россия расмийларидан иборат делегация Қатарнинг Доҳа шаҳрида «Толибон» ҳаракатининг сиёсий масалалар комиссияси раҳбари билан учрашишди.
12 августда ўтган учрашувда Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматилла Эргашев, Туркманистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Вепа Ҳожиев ва «Толибон» ҳаракати етакчиларидан бири Абдул Ғани Биродар иштирок этган.
Музокарада асосан минтақавий масалалар, шунингдек, Афғонистоннинг Марказий Осиё давлатлари билан ўзаро алоқалари муҳокама қилинган.
Кейинроқ Россия президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Замир Кабулов ҳам Биродар билан учрашган.
Эслатиб ўтамиз, 2 кунлик қаттиқ жанглардан кейин толиблар иккита йирик шаҳар — Ҳирот ва Қандаҳорни қўлга олишган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter