Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон элчиси «Толибон» вазири билан учрашди

Ўзбекистон элчиси «Толибон» вазири билан учрашди

Афғонистон муваққат ҳукуматида ташқи ишлар вазири лавозимига тайинланган Амирхон Муттақий Кобулда Ўзбекистон элчиси Ёдгорхўжа Шодмоновни қабул қилди.

Қайд этилишича, учрашувда икки томонлама алоқалар, хусусан, Мозори-Шариф шаҳридаги аэропортни реконструкция қилиш ва авиақатновларни қайта тиклаш масалалари муҳокама қилинган.

Амирхон Муттақий Ўзбекистонга икки томонлама муносабатларни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш умидини бергани учун миннатдорчилик билдирган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг