Ўзбекистон Афғонистондан немис фуқароларини эвакуация қилишда ёрдам беради
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 17 август куни Германия Федератив Республикаси Президенти Франк-Вальтер Штайнмайер билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда давлатимиз раҳбари Матбуот хизмати хабар берди.
Кўп қиррали Ўзбекистон-Германия муносабатларини янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди ҳамда минтақавий ҳамкорликнинг энг муҳим жиҳатлари муҳокама қилинди.
Афғонистондаги вазиятнинг ривожланишига алоҳида эътибор қаратилди. Ушбу мамлакатдаги ҳарбий-сиёсий кескинликнинг кучайиши минтақавий ва халқаро хавфсизлик ҳолатига жиддий салбий таъсир кўрсатиши мумкин экани таъкидланди.
Афғон муаммосининг тинч йўл билан ҳал этилишига кўмаклашиш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларни яқиндан мувофиқлаштириш ҳамда минтақадаги вазият юзасидан мунтазам сиёсий маслаҳатлашувлар олиб бориш тўғрисида келишувга эришилди.
Афғонистондан Германия фуқароларини эвакуация қилиш масалалари бўйича ҳамкорлик ҳам давом эттирилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter