Ўзбекистон афғон халқига ҳайитлик юборди
Бугун, 30 апрель куни Рамазон ҳайити муносабати билан Ўзбекистоннинг афғон халқига 58 та вагондан иборат озиқ-овқат, дори-дармон ва кийим-кечак ортилган навбатдаги инсонпарварлик ёрдами юборилди.
Эзгулик поезди Термиз шаҳридаги «Айритом» чегара ўтказиш пункти орқали қўшни мамлакатга жўнатилган инсонпарварлик ёрдами таркибида қуйидагилар ўрин олган:
- 16 та вагонда 1000 тонна ун махсулоти;
- 5 та вагонда гуруч маҳсулоти;
- 1 та вагонда 12 минг дона икра;
- 1 та вагонда 9679 қути шоколад, печенье;
- 1 та вагонда 16 156 банка мураббо;
- 1 та вагонда 70 000 қадоқда дори-дармон;
- 1 та вагонда 100 минг дона вакцина, 100 минг дона ковид-тест, 20 минг дона кийим-кечак, 10 тонна ёғ;
- 2 та вагонда 6600 қути лапша маҳсулоти;
- 1 та вагонда 103 716 дона дори-дармон;
- 29 та вагонда 2000 тонна буғдой.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter