Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Озарбайжон президенти Ўзбекистонга келиши кутиляпти

Озарбайжон президенти Ўзбекистонга келиши кутиляпти

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев расмий ташриф билан Ўзбекистонга келиши кутиляпти. Бу ҳақда Қонунчилик палатаси спикери Нурдинжон Исмоилов айтиб ўтган.

Бугун, 16 май куни Илҳом Алиев Ўзбекистон парламенти делегациясини қабул қилган. Икки томон турли соҳалардаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилган.

Шунингдек, Исмоилов 28 май — Озарбайжон мустақиллиги куни муносабати билан Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг табригини берган ва Илҳом Алиевнинг ташрифини Тошкентда кутаётганини билдирган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг