Оҳангарон туман ҳокими лавозимидан озод этилиб, ўрнига бошқаси тайинланди
Бугун Халқ депутатлари Оҳангарон тумани Кенгашининг навбатдан ташқари 86-сессияси бўлиб ўтди. Сессия ишида Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат маслаҳатчиси Ғофур Мирзаев ва Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев иштирок этди.
Кун тартибида ташкилий масала кўриб чиқилди.
Абдуллаев Абдурасул Неъматович бошқа ишга ўтиши муносабати билан Оҳангарон тумани ҳокими лавозимидан озод этилди.
Муҳиддинов Эркин Мадорбекович Оҳангарон тумани ҳокими этиб тайинланди.
Э. Муҳиддинов 1976 йили Андижон вилояти Андижон шаҳрида туғилган. Маълумоти олий. 1997 йили Андижон иқтисодиёт бошқарув институти, 2000 йили Банк-молия академияси, 2007 йилда Ривожланаётган иқтисодиётлар институти Олий мактабини (IDEAS-JETRO, Япония) тамомлаган
Тайинловга қадар, Эркин Муҳиддинов Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири ўринбосари лавозимида ишлаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter