Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мирзиёев ва Путин «Қандим» комплекси ҳақида суҳбатлашди

Мирзиёев ва Путин «Қандим» комплекси ҳақида суҳбатлашди

Фото: president.uz

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Россия Президенти матбуот хизмати хабар қилди.

Икки давлат раҳбарлари Ўзбекистон ва Россия ўртасида барча соҳалардаги ўзаро алоқалар, стратегик ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама этишган.

Суҳбат давомида кеча, 19 апрель куни очилган Қандим газни қайта ишлаш комплекси очилиши муҳим аҳамиятга эга экани таъкидланган. Россиянинг «Лукойл» компанияси иштирокида барпо этилган мазкур юқори технологияли корхона Ўзбекистонда нефт-газ саноатининг янада ривожланишига ҳисса қўшиши қайд этилган.

Президентлар, шунингдек, юқори даражадаги учрашувлар жадвалини ҳам муҳокама қилишган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг