Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Мирзиёев минтақа раҳбарлари ўртасидаги алоқаларни кучайтириши билан янада фаоллашди» – эксперт

«Мирзиёев минтақа раҳбарлари ўртасидаги алоқаларни кучайтириши билан янада фаоллашди» – эксперт

Фото: Президент матбуот хизмати

Коронавируснинг биринчи ҳолати 12 март куни Қозоғистонда қайд этилди. Кетма-кет тарзда Қирғизистон ва Ўзбекистонда ҳам вирус инфекцияси аниқланди. Айни пайтда минтақада Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон вирусга қарши курашмоқда ва унинг тарқалишини тўхтатиш чораларини кўраётир. Тожикистон ва Туркманистонда эса вирус қайд этилмаган.

Қирғизистон, Тожикистон, Қозоғистон ва Ўзбекистон Президентлари 2018 йилда Остона шаҳрида бўлиб ўтган саммитда бирдамликни намойиш этдилар. Бу минтақа давлатлари раҳбарларининг деярли 20 йил ичидаги биринчи саммити эди. Раҳбарлар 2019 йил ноябр ойида яна Тошкентда худди шундай саммитда учрашдилар.

Жорий йилнинг март ойи охирида Ўзбекистон етакчиси фавқулодда ташаббус билан чиқди. Ўзбекистон Қирғизистонга ниқоблар, ҳимоя кийимлари ва вирусга қарши ҳимоя воситаларидан иборат инсонпарварлик ёрдамини жўнатди. Ўзбекистон минтақада яхши қўшничилик сиёсатини изчиллик билан давом эттираётгани шундан ҳам кўриниб турибди.

Агар Марказий Осиё ҳудудидаги саъй-ҳаракатларни фаол равишда мувофиқлаштиришга масъул бўлган битта одам бўлса, бу Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевдир.

Ўзбекистонда коронавирус инфекциясининг биринчи ҳолати 15 март куни қайд этилди.

18 март куни Мирзиёев Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тўқаев билан телефон орқали вирус тарқалишининг олдини олиш учун икки мамлакат қандай чоралар кўраётгани ҳақида гаплашди. 20 март куни Мирзиёев Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоевга қўнғироқ қилган, мулоқотда коронавирус билан кураш масаласи ҳам муҳокама қилинган.

1 апрелга келиб Қозоғистонда коронавирус билан касалланиш ҳолати 380 тани ташкил этган. Шу санада қўшнилари орасида аҳолиси энг зич мамлакат бўлган Ўзбекистонда 173 та, Қирғизистонда 111 та юқумли касаллик қайд этилган.

Яқинда Мирзиёев шунингдек, Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов билан камида икки марта суҳбатлашди - 18 март ва яна 27 март кунлари.  Ўзбекистон Президентининг Твиттердаги хабарига кўра, икки президент ўртасида «пандемияга қарши самарали ҳамкорлик» ва коронавирус инфекциясининг тарқалишининг олдини олиш бўйича биринчи навбатдаги чоралар ҳақида суҳбат бўлиб ўтган.

27 март куни Мирзиёев Қирғизистон Президенти Сооронбай Жээнбеков билан «эпидемиологик вазият» ҳақида телефон орқали гаплашди.

Бундан бир кун олдин Мирзиёев Афғонистон Президенти Ашраф Ғани билан телефон орқали суҳбатлашди, унда «ҳозирги пандемияга қарши курашиш тўғрисида» фикр алмашилди.

Ўзбекистон Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатлари ва Афғонистон билан чегарадош бўлгани учун, ушбу инқироз даврида барча қўшнилар билан алоқада бўлиши мантиқан тўғри. Аммо Мирзиёевга қойил қолмай илож йўқ, чунки жаноб Мирзиёев ҳар қачонгидан кўра кўпроқ минтақа мамлакатлари билан мувофиқлаштириш борасида ишларни амалга оширди. Эпидемиологик вазият жиддийлашгани сари минтақада Мирзиёевнинг ҳаракатлари тобора муҳим бўлмоқда.

Тожикистон ва Туркманистондан фарқли Ўзбекистон, Қирғизистон ва Қозоғистондаги вазият кескин фарқ қилади, мазкур республикалар ҳукуматлари фуқароларга бир қатор чекловлар қўйиб, уйдан чиқмасликни маслаҳат бермоқда.

Туркманистон расмийлари халқаро рейсларнинг шарқий Туркманобод шаҳри яқинидаги иккинчи аэропортга йўналтирилишини, карантин лагерларини ташкил этишни, шунингдек, мамлакатда ички ҳаракатни кескин чеклашни ўз ичига олган чораларни кўрмоқда.

Тожикистон ҳозирча бундай эҳтиёт чораларини кўрмаган ва одатдагидек мамлакатда дўконлар ва бозорларда бемалол савдо олиб борилмоқда. Саёҳатлар давом этмоқда.

 Брюс ПАННИЕР,
Марказий Осиё масалалари бўйича эксперт, РФЕ/РЛ колумнисти

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг