Бугун Минскда Беларусь ва Ўзбекистон форуми бўлиб ўтади
Бугун Минскда Беларусь ва Ўзбекистон регионлари форуми бўлиб ўтади. Форум давлатлараро алоқаларнинг ривожланиш омили бўлмиш минтақалар ҳамкорлигига бағишланган. Бу ҳақда Беларуснинг «Белта» нашри ёзмоқда.
Бугун форум майдончаларида минтақалараро ҳамкорлик тўғрисидаги келишувлар пакети, шунингдек, тижорий шартномалар имзоланиши кутилмоқда.
Форум кунлари Беларус пойтахтида ўзбек товарлари кўргазма-ярмаркаси бўлиб ўтади. Бундан ташқари 29 июль куни Минскда ўзбек шоири Алишер Навоий бюсти очилди. Тадбирда минтақалар, вазирликлар ва идоралар, парламентлар вакиллари, икки давлатнинг ишчи доиралари иштирок этади. Ўзбекистон делегациясига Олий Мажлис Сенати раиси ўринбосари Содиқ Сафоев бошчилик қилади. Ўзбекистон томонидан Андижон, Бухоро, Жиззах, Наманган, Самарқанд, Хоразм, Фарғона ва Тошкент вилоятлари тақдимоти бўлиб ўтади. Форум Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Беларусга расмий ташрифига бағишланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter