Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Конгресс «Кремль рўйхати»нинг махфий қисмини чоп этмоқчи эмас

Конгресс «Кремль рўйхати»нинг махфий қисмини чоп этмоқчи эмас

Фото: «detector.media»

АҚШ Конгресси «Кремль рўйхати» деб номланган ҳужжатнинг махфий маълумотларини маълум қилиш ниятида эмас. Бу хабарни АҚШ сенатори Бен Кардиннинг сўзларига асосланиб «РИА Новости» тарқатди.

«Ушбу ҳужжатнинг ёпиқ қисмини биз оммага эълон қила олмаймиз. Бунга бизнинг ҳаққимиз йўқ», — деган Кардин.

Аввалроқ АҚШ молия вазири Стивен Минучин Конгрессга “Кремль доклади”нинг махфий қисми сифатида Россияга нисбатан янги чекловлар жорий этиш учун 100 саҳифадан иборат ҳужжат тақдим этилгани, аммо Конгресс уни ошкор этмагани ҳақида билдирган эди.

АҚШ молия вазирлиги Россиянинг деярли барча ҳукумат вакиллари ва йирик ишлаб чиқарувчилари, жами  200дан ортиқ йирик шахсларга нисбатан чеклов жорий этиш кўзда тутилган «Кремль рўйхати» деб номланган ҳужжатни эълон қилганди.

Россия президенти Путин бу рўйхатни «ғаразли ҳужжат» дея атаган. Унинг фикрича, ҳукумат биринчи навбатда ички муаммолар билан шуғулланиши керак. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг