Кимлар Шавкат Мирзиёев ва Ўзбекистон халқини Янги йил билан табриклади?
Янги — 2018 йил кириб келиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев номига хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, халқаро ташкилотлар раҳбарларидан самимий қутловлар келмоқда. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги уларнинг айримларини эълон қилди.
* * *
Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин:
— Сизни кириб келаётган Янги йил билан чин юракдан табриклайман. Бизнинг биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз натижасида ўтиб бораётган йил Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги муносабатларда чинакам маънода муваффақиятлар йили бўлди. Икки томонлама ҳамкорликни янги сифат босқичига олиб чиққан бир қатор муҳим келишувлар имзоланди. Аминманки,эрилишган натижаларга таянган ҳолда биз Ўзбекистон-Россия стратегик ҳамкорлиги ва иттифоқчилиги янада ривожланишини таъминлаймиз ва Марказий Осиёда тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш борасидаги фаол ҳамкорликни давом эттирамиз.
* * *
Корея Республикаси Президенти Мун Чжэ Ин
Корея Республикаси Президентининг рафиқаси Ким Чжон Сук:
— Ўтиб бораётган йилдаги бизнинг учрашувимиздан сўнг ўзаро муносабатларимизнинг мустаҳкамланиши рамзий маънога эга. Ўзаро ишончга асосланган халқларимиз ўртасидаги самимий дўстлик Янги йилда янада мустаҳкамланишини тилайман. Сизга мустаҳкам соғлиқ ва бахт-саодат тилаб, Сиз билан яна учрашишимизга умид қилиб қоламан.
* * *
Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Халифа бин Зоид Ол Наҳаён:
— Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳу...
Милодий Янги 2018 йил кириб келиши муносабати билан Сиз, Жаноби Олийларига ўзимнинг энг қизғин табрикларим ва эзгу тилакларимни йўллашдан бағоят мамнунман.
Сиз, Жаноби Олийларига мустаҳкам соғлик, бахт-саодат, биродар халқингизга фаровонлик ва тараққиёт тилаб қоламан.
* * *
Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев:
— Сизни Қозоғистон халқи ва ўз номимдан Янги 2018 йил билан чин юракдан муборакбот этаман! Сизга сиҳат-саломатлик ва давлат хизматидаги фаолиятингизда муваффақият, Ўзбекистон халқига эса тинчлик ва фаровонлик тилайман.
* * *
Туркманистон Республикаси Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов:
— Ҳурматли Шавкат Миромонович!
Сизни кириб келаётган 2018 йил билан чин юракдан муборакбот этаман. Сизга сиҳат-саломатлик, туганмас куч-қувват, келгусидаги ишларингизда муваффақиятлар тилайман. Янги йил Сиз ва сизнинг биродар мамлакатингиз халқи учун тинчлик, бахт-саодат, фаровонлик йили бўлсин!
* * *
Қирғизистон Республикаси Президенти Сооронбай Жээнбеков:
— 2017 йил давлатларимиз ўртасидаги муносабатлар тарихида муҳим аҳамиятга эга бўлди. Биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз натижасида Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги ўзаро муносабатларда янги саҳифа очилди ва давлатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик стратегик шерикликнинг янги сифат босқичига кўтарилди.
* * *
Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко:
Янги 2018 йил кириб келиши муносабати билан самимий қутловларимни қабул қилгайсиз. Аминманки, Ўзбекистон Республикаси ва Беларусь Республикаси ўртасидаги самарали ҳамкорлик янги йўналишлар билан бойиб, халқларимиз фаровонлиги йўлида изчил ривожланиб бораверади.
* * *
Россия Федерацияси Ҳукумати раиси Дмитрий Медведев:
— Сизни Янги 2018 йил билан чин юракдан табриклайман! Биргаликдаги энергетика, саноат ва инфраструктура соҳаларида кенг кўламли лойиҳаларнинг муваффақиятли ривожланиб бораётганлиги алоҳида эътирофга лойиқ. Давлатларимиз ўртасида ёшлар ва таълим соҳасидаги ҳамкорлик, минтақалар, ишбилармон ва жамоатчилик доиралари алоқалари фаол ривожланмоқда. Аминманки, бу Ўзбекистон ва Россиянинг узоқ муддатли манффатларига тўлиқ жавоб беради.
* * *
ШҲТ Бош котиби Рашид Алимов:
— Сизни Янги 2018 йил билан чин юракдан табриклашга ижозат бергайсиз. 2017 йилда Ўзбекистонда Сизнинг раҳбарлигингизда жамиятни янада жипслаштириш борасидаги стратегик йўналиш, бу борада амалга оширилган кенг кўламли ишлар, Республиканинг сиёсий, иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда янада юксак марраларга эришаётганини, Ўзбекистоннинг жаҳон саҳнасидаги ўрни ва нуфузи ошиб бораётганини яна бир карра тасдиқламоқда.
* * *
Бундан ташқари, яна қуйидагилар Президентимиз ва Ўзбекистон халқига тинчлик-осойишталик, сиҳат-саломатлик, бахт-саодат ва муваффақиятлар изҳор этилган табрикларини йўллашган:
Хитой Халқ Республикаси Раиси — Си Цзиньпин
Тожикистон Республикаси Президенти — Имомали Раҳмон
Озарбайжон Республикаси Президенти — Илҳом Алиев
Япония Бош вазири — Синдзо Абэ
Буюк Британия Бош вазири — Тереза Мэй
Германия Федератив Республикаси Федерал Президенти — Франк-Вальтер Штайнмайер
Германия Федератив Республикаси Федерал канцлери — Ангела Меркель
Испания Бош вазири — Мариано Рахой
Италия Республикаси Президенти — Сержио Маттарелла
Словакия Республикаси Президенти — Андрей Киска
Словения Республикаси Президенти — Борут Пахор
Польша Республикаси Президенти — Анджей Дуда
Норвегия Қироли — Харальд V
Европа Кенгаши Раиси — Дональд Туск
Афғонистон Ислом Республикаси Президенти — Муҳаммад Ашраф Ғани
Эрон Ислом Республикаси Президенти — Ҳасан Руҳоний
Мўғулистон Президенти — Халтмаагийн Баттулга
Исроил Давлати Бош вазири — Биньямин Нетаньяху
Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши Раиси — Валентина Матвиенко
Хитой Халқ Республикаси Давлат Кенгаши Бош вазири — Ли Кэцян
Бутунхитой халқ вакиллари кенгашининг Доимий қўмитаси раиси — Чжан Дэцзян
Янги Зеландия Генерал губернатори — Пэтси Редди
Бирлашган Араб Амирликлари Вице-президенти ва Бош вазири, Дубай Амирлиги ҳокими — Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум
Бирлашган Араб Амирликлари Бош қўмондони ўринбосари, Абу Даби Амирлиги валиаҳди — Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён
НАТО Бош котиби — Йенс Столтенберг
ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси Ижроия қўмитаси директори — Евгений Сисоев
БМТнинг Oзиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) Бош директори — Жозе Грациану да Силва
БМТ Бош котибининг махсус вакили, Марказий Осиёда превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази раҳбари — Наталья Герман
МДҲ Парламентлараро ассамблеяси кенгаши Бош котиби вазифасини вақтинча бажарувчи — Сергей Антуфьев
Авиация бўйича давлатлараро кенгаш президенти, Давлатлараро авиация қўмитаси раиси — Татьяна Анодина
«Мир» давлатлараро телерадиокомпанияси раиси — Радик Батиршин
Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) президенти — Шиничи Китаока
Халқаро болалар фондлари ассоциацияси Президенти — Альберт Лиханов
Касаба уюшмалари умумий конфедерацияси бош котиби — Владимир Шербаков
Тошкент ва Ўзбекистон митрополити, Ўрта Осиё митрополит округи раҳбари — Викентий
БМТнинг мамлакатимиздаги доимий мувофиқлаштирувчиси, БМТ Тараққиёт дастурининг доимий вакили — Ҳелена Фрейзер
Ядро тадқиқотлари бирлашган институти директори — Виктор Матвеев
Россия нефть-газ саноатчилари уюшмаси кенгашининг раиси — Юрий Шафраник
«ЛУКОЙЛ» нефть-газ компанияси президенти — Вагит Алекперов
Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети ректори — Виктор Гришин
Европа Иттифоқининг Ўзбекистон Республикасидаги делегацияси раҳбари — Эдуардс Стипрайс
«Siemens» концерни Президенти ва Бош директори — Жо Кэзер
Қутловлар келиши давом этмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter