Каримов пайтида Ўзбекистон ҳақида яхши билмасдим — ҳинд элчиси (видео)
Xabar.uz таҳририяти Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси жаноб Маниш Прабҳат билан интервью уюштириб, Ислом Каримов ва Шавкат Мирзиёев давридаги ўхшашлик ва фарқлар ҳақида савол билан мурожаат қилди.
– Тарих фанидан таълим олганман ва уни жуда яқиндан ўрганганман, дейишим мумкин. Сиз бугунги кунимиз ҳақида савол бердингиз. Ростини айтсам, мен биринчи президент даврида Ўзбекистон ҳақида кенг тассаввурларга эга эмас эдим. Лекин шуни биламанки, Ҳиндистон ва Ўзбекистон доим яхши дўст бўлган. Президент Ислом Каримов бир неча маротаба Ҳиндистонга ташриф буюрган. 2011 йилда Ислом Каримовнинг ташрифи чоғида Ҳиндистон ва Ўзбекистон стратегик шерикларга айланганидан хабарингиз бор. Демак, бу жуда муҳим ютуқ эди. Президент Жаноби Олийлари Шавкат Мирзиёев даврида, биз мамнуният билан айтишимиз мумкинки, Ўзбекистоннинг Ҳиндистон билан дўстлик сиёсати янада яхшиланди ва анъана давом эттирилди.
Шавкат Мирзиёев 2018 ва 2019 йилларда Ҳиндистонга иккита ташрифни амалга оширди. Мамлакатларимиз ўртасидаги стратегик шерикликнинг ўсиши, сиёсий, иқтисодий, инвестиция, маданий-гуманитар таълим ва бошқа соҳалардаги муваффақиятли алоқаларни алоҳида қайд этишимиз мумкин. Ўйлайманки, бунга Президент Мирзиёевнинг Ўзбекистонни яқин ташқи сиёсат учун хорижий сармояларга очиши ва ислоҳ қилиш бўйича қарашлари кўпроқ ёрдам бермоқда.
Мирзиёев Ўзбекистонда демократик, сайловлар, суд-ҳуқуқ, оммавий ахборот воситалари ислоҳотлари ўтказиш орқали том маънода мамлакатни замонавий давлатга айлантиришга катта ҳисса қўшмоқда. Ўзбекистон бугун мақсадлар сари ғоят қатъият билан олға бормоқда. Ҳиндистон ва Ўзбекистон ўртасидаги яқин дўстлик туфайли ушбу ислоҳотлар даврида бу муносабатларнинг ривожланиши учун барча имкониятлар яратилган. Шунинг учун мен бундан хурсандман, — деди ҳинд элчиси.
Интервьюни тўлиқ қуйида кўришингиз мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter