Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эмомали Раҳмон ташрифи олдидан ўзбек-тожик анжумани бўлиб ўтди

Эмомали Раҳмон ташрифи олдидан ўзбек-тожик анжумани бўлиб ўтди

Фото: Xabar.uz

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмоннинг Ўзбекистонга ташрифи олдидан ўзбек-тожик стратегик ҳамкорлиги бўйича ўтказилган анжуман якунланди.

Бугун, 1 июнь куни Тошкентдаги Марказий Осиё халқаро институтида «Марказий Осиёнинг барқарор риивожланишини таъминлашда Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги стратегик шерикликнинг аҳамияти» мавзусидаги илмий-амалий конференцияда икки давлатнинг етакчи таҳлил институтлари экспертлари қатнашди.

— Тожикистон президенти Имомали Раҳмоннинг ташрифи олдидан ўтказилган бундай анжуманнинг аҳамияти икки миллат учун ҳам фойдали ва манфаатли бўлади. Мен ўзбек ва тожикларнинг абадий дўстлиги ҳақида сўзловчи «Навоий ва Жомий» фильми зўр лойиҳа бўлганини алоҳида таъкидламоқчиман. Бу картинани интиқ бўлиб кутяпмиз, — деди Тожикистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Абдужаббор Раҳмонзода.

Эслатиб ўтамиз, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон 2-3 июнь кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади.

Икки кунлик ташриф давомида у Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашиши, бир қатор ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.

Шунингдек, ташриф чоғида инвестиция форуми, тадбиркорлар учрашуви, минтақавий илмий-амалий анжуман ва бир қатор маданий тадбирлар ҳам ўтказилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг