Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фаластинга 1,5 миллион АҚШ доллари ажратилади — Президент қарори

Фаластинга 1,5 миллион АҚШ доллари ажратилади — Президент қарори

«Фаластинлик қочқинларга ёрдам бериш ва ишларни ташкил этиш бўйича Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Яқин Шарқ агентлигига гуманитар ёрдам ажратиш тўғрисида»ги Президент қарори (ПҚ–354-сон, 01.11.2023 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, Фаластинлик қочқинларга ёрдам бериш ва ишларни ташкил этиш бўйича Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Яқин Шарқ агентлиги (UNRWA) томонидан олиб борилаётган Фаластин халқи учун гуманитар ёрдам кўрсатиш тадбирларини молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида Агентликка гуманитар ёрдам кўрсатиш учун 1,5 миллион АҚШ доллари ажратилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев Исроил ва Фаластин ўртасидаги можарога муносабат билдириб, Ғазо сектори аҳолисига баҳоли қудрат ёрдам кўрсатиш учун 1 миллион 500 минг доллар ажратиш ҳақида қарор қабул қилганини қайд этганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг