Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Европа комиссияси раҳбари: «Сурия муаммосини ҳал этишда Россия зарур»

Европа комиссияси раҳбари: «Сурия муаммосини ҳал этишда Россия зарур»

Европа комиссияси раҳбари Жан-Клод Юнкер.

Фото: «Аif.ru»

Бугун, 13 апрель куни Европа комиссияси раҳбари Жан-Клод Юнкер Германия ташқи ишлар вазири Хайко Маас билан суҳбатлашганидан сўнг матбуот анжуманида Сурия масалани ҳал этишда Россиянинг роли муҳимлигини қайд этди. Бу ҳақда «Аif.ru» сайти хабар бермоқда.

«Сурия масаласини ҳал этишда Россиянинг ўрни муҳим, шу сабабли Европа иттифоқи Россия билан «музокара ойна»сини сақлаб турибди», – дея таъкидлаган Юнкер.

Жорий йилнинг 7 апрель куни Суриянинг Дума шаҳрида кимёвий қурол ишлатилиши оқибатида 40 киши вафот этди. Бунда Ғарб давлатлари Сурия ҳукуматини айблаб чиқди. Ўз навбатида, расмий Дамашқ бу айбловни мутлақо инкор қилиб, Кимёвий қуролларни тақиқлаш ташкилотига ҳодиса юзасидан текширув ўтказишни таклиф этди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг