Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ерни аукционда сотишда янги тартиб жорий этилади

Ерни аукционда сотишда янги тартиб жорий этилади

Фото: Xabar.uz

Йиғилишда ой якуни билан 25 мингта ер участкаларини сервис ва савдо объектлари учун аукционга чиқариш шартлиги кўрсатиб ўтилган.

Масалан, Олтиариқ тумани сўнгги икки ойда 1,6 мингта ер участкасини аукционга чиқарган. Бунинг учун туман ишчи гуруҳи тадбиркорлар билан учрашиб, улар учун мақбул бўш ер участкаларини ажратиб олган, хусусий лойиҳа ташкилотларини жалб қилиб, топографик хариталарни ишлаб чиққан, аукционга чиқариш учун 15 та идора билан 7-10 кунда келишилган.

Президент бу тажрибани барча туман ва шаҳарларда жорий қилиш кераклигини таъкидлади.

Эндиликда:

  • ерларни аукционга чиқариш жараёнлари ижарада – 48 кундан 15 кунга, мулк ҳуқуқида – 74 кундан 20 кунга қисқартирилади;
  • ер майдонларини баҳолаш экспертизадан ўтказилмайди, ҳақиқий баҳоси аукционда аниқланади;
  • 2023 йил 1 январдан бошлаб ерларни аукционга чиқаришда кадастр идораларида бор маълумотларни бошқа идоралар билан келишиш тартиби бекор қилинади.

Бунда жавобгарлик кадастрга маълумот тақдим этмаган идора раҳбарига юкланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг