Эксклюзив видео: «Муқаддас ва мўътабар Она сиймосига таъзим қиламиз»
Кеча, 7 март куни Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан пойтахтдаги «Ўзэкспомарказ»да тантанали байрам тадбири бўлиб ўтгани ҳақида хабар берган эдик.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этиб, мамлакат хотин-қизларини байрам билан табриклаган эди.
— Бу қутлуғ айёмда ҳурматли аёлларимизга энг самимий, энг эзгу тилакларимизни изҳор этар эканмиз, биринчи навбатда муқаддас ва мўътабар Она сиймосига таъзим қиламиз, — деди давлат раҳбари. — Аёлнинг нафосати ва назокати, вафо ва садоқати, ақл-заковати ва фидоийлиги асрлар мобайнида ер юзида ҳаёт давомийлиги ва абадийлигига асос бўлиб келади. Шу боис ҳам дунёдаги энг буюк санъат асарлари, қўшиқ ва қасидалар, меъморий обидалар аёллар шаънига бағишлангандир. Оила ва жамият устуни, ҳаётимизнинг файзи ва кўрки бўлган хотин-қизларни эъзозлаш, уларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш халқимиз учун азал-азалдан буюк қадрият бўлиб келган ва шундай бўлиб қолади. Чунки сизлар билан ҳаётимиз гўзал ва мазмунли, хонадонларимиз обод ва нурафшондир.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter