Давлат хавфсизлик хизмати ҳақидаги қонун имзоланди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 5 апрель куни «Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида»ги қонунига имзо чекди. Бу ҳақда «Халқ сўзи онлайн» нашри хабар берди.
Ушбу қонуннинг мақсади Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг фаолиятини тартибга солишдан иборат, дейилади қонуннинг биринчи боб биринчи моддасида.
Умуман, «Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 9 боб, 48 моддадан иборат.
Ҳужжатнинг тўлиқ матни ҳақида тез орада батафсил маълумот берилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter