Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ботир Парпиев: «Мен оддий аскарман. Қаерга лозим топишса, ишлашга тайёрман»

Ботир Парпиев: «Мен оддий аскарман. Қаерга лозим топишса, ишлашга тайёрман»

Фото: Давлат солиқ қўмитаси

«Xabar.uz» ахборот-таҳлилий портали Ботир Раҳматович Парпиевнинг Давлат солиқ қўмитаси раислигидан олиниб, янги вазифага тайинлангани ҳақида хабар берган эди.

Бугун, 11 май куни Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Президентнинг Давлат маслаҳатчилари Умар Исмоилов ва Рустам Комиловлар иштирок этишди. Йиғилишни Маҳаллалар кенгаши бошқаруви раиси Шавкат Жавлонов олиб борди.

«Xabar.uz» манбасининг маълум қилишича, кенгаш мажлисида Ботир Раҳматович Парпиев Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика Кенгаши раисининг кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича ўринбосари лавозимига тайинлаш масаласи кўриб чиқилди ва Кенгаш аъзолари томонидан бир овоздан маъқулланди.

— Мен оддий аскарман. Раҳбарият қаерга лозим топса, сидқидилдан ишлашга тайёрман, — деди номзоди тасдиқланган Б.Парпиев. — Хонадонларга кириб одамларнинг дарду қайғуси билан ишлаш, халққа хизмат қилиш катта мукофот. Билдирилган ушбу ишонч менга катта масъулият юклайди.

Эслатиб ўтамиз, 72 ёшли генерал-лейтенант Ботир Парпиев 2004 йил 17 февралдан буён Давлат солиқ қўмитаси раҳбари бўлиб ишлаб келаётган эди. 2002-2004 йилларда Давлат солиқ қўмитаси, 2002 йил июндан декабрга қадар Фавқулодда вазиятлар вазири, 1998-2002 йилларда ички ишлар вазирининг ўринбосари, 1989-1998 йилларда ички ишлар вазирлигида турли раҳбар лавозимларида ишлаган.  

У Андижон вилоятида туғилган. Уч нафар фарзанди бор.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг