Бош вазирга парламент сўрови юбориш зарурати юзага келди
Олий Мажлис Сенати ялпи мажлисида сенаторлар Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Ариповга шартнома бўйича ҳарбий хизматга кириш ва уни ўташга оид қонун ҳужжатлари ижроси ҳолати ва бу соҳадаги ҳуқуқни қўллаш амалиёти юзасидан парламент сўрови юбориш тўғрисидаги масалани кўриб чиқдилар, деб хабар бермоқда «ЎзА».
Қайд этилганидек, мазкур соҳада кўрилган чора-тадбирлар натижасида ҳарбий хизматчиларнинг профессионал маҳорати, интеллектуал салоҳияти ва ҳарбий тайёргарлиги даражаси ошди. Уларни ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоя қилиш кучайтирилди, аҳоли, айниқса, ёшлар орасида ҳарбий хизматнинг обрўси ва нуфузи кескин кўтарилди.
Бироқ, жойларда ўтказилган ўрганиш, аҳоли билан мулоқот ва уларнинг мурожаатлари билан танишиб чиқиш контракт бўйича ҳарбий хизматга кириш, хизмат муддатини узайтириш ва хизматдан бўшаш билан боғлиқ бир қатор муаммолар борлигини кўрсатди.
Ўрганиш шартнома асосида ҳарбий хизматга кириш мураккаб жараён эканлигини кўрсатди. Кўплаб бюрократик тўсиқлар мавжуд, бунинг устига бу тартиб-таомил очиқ-ошкора эмас. Айрим босқичларни ўтказиш ва якунлаш муддатлари, шунингдек, мансабдор шахсларнинг жавобгарлиги белгилаб қўйилмаган. Бундан ташқари, собиқ ҳарбий хизматчилар, айниқса, пенсия олиш ҳуқуқини берадиган стажга эга бўлмаган ҳарбий хизматчилар бандлигини таъминлаш, уларни касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш орқали ижтимоий мослаштиришнинг ягона ташкилий-ҳуқуқий механизми мавжуд эмас.
Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Ариповга шартнома асосида ҳарбий хизматга кириш ва уни ўташга оид қонун ҳужжатлари ижроси ҳолати ва бу соҳадаги ҳуқуқни қўллаш амалиёти юзасидан парламент сўрови юбориш зарурати юзага келди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter