Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бош вазир номзоди қандай тасдиқланади?

Бош вазир номзоди қандай тасдиқланади?

2019 йилда Ўзбекистонда муҳим сиёсий жараён – Олий Мажлис ва халқ депутатлари вилоят, туман (шаҳар) кенгашларига сайловлар бўлиб ўтади.

Шунга кўра, ҳозирда Қонунчилик палатаси депутатлари ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловига қизғин тайёргарлик кетмоқда.

Лекин бу жараёнда айрим блогер ва ОАВлар томонидан қонунчиликка зид маълумот тарқатиш, ҳар хил асоссиз сўровлар ўтказиш ҳолатлари учрамоқда.

Хусусан, телеграмдаги каналларнинг бирида айрим мансабдор шахслардан қайси бирининг Бош вазир бўлиши мумкинлиги ҳақида сўров ўтказилган.

Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали бу каби ҳолатлар одамлар орасида турли миш-мишлар келиб чиқишига ва жамоатчилик фикрини манипуляция қилишга сабаб бўлиши мумкинлигини инобатга олиб, амалдаги қонунчиликда белгилаб қўйилган Бош вазирни тасдиқлаш тартиби ҳақида маълумот берди.

Ўзбекистон Конституциясига асосан Бош вазир номзоди Қонунчилик палатасига сайловда энг кўп депутатлик ўринларини олган сиёсий партия ёки тенг миқдордаги энг кўп депутатлик ўринларини қўлга киритган бир неча сиёсий партия томонидан Президентга кўриб чиқиш учун таклиф этилади.

Бунда, Президент тақдим этилган Бош вазир лавозимига номзодни кўриб чиққанидан кейин уни Олий Мажлис палаталарининг кўриб чиқиши ва тасдиқлаши учун киритади.

Бош вазир номзоди унинг учун тегишинча Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари умумий сонининг ярмидан кўпи томонидан овоз берилган тақдирда тасдиқланган ҳисобланади.

Яъни, Бош вазирни тасдиқлаш жараёни аниқ тартибга солинган бўлиб, унда нафақат сайловларда кўп овоз олган партиянинг фикри, балки Президент, сенаторлар ва бошқа депутатларнинг фикри ҳам ҳал қилувчи аҳамиятга эга.

Юқоридагиларга кўра, маълумот тарқатилаётганда жамият ва давлат олдидаги маъсулиятни унутмасликка чақирамиз.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг