Бешта партияга Президент сайловида иштирок этишга рухсат берилди
Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низомхўжаев томонидан бешта партияга Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида иштирок этиш учун гувоҳнома топширилди.
«Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14, 16, 63-моддаларига мувофиқ Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистон Экология партияси, Ўзбекистон Халқ демократик партияси, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси, Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси, Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясининг Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида иштирок этишга ижозат беришни сўраб тақдим қилган ҳужжатларини кўриб чиқиб, мазкур партияларга 2021 йил 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида иштирок этиши учун ижозат бериш тўғрисида қарорлар қабул қилинди», — деди бугун бўлиб ўтган йиғилишда Зайниддин Низомхўжаев.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter