Баҳодир Пўлатов Сурхондарё аҳлига миннатдорлик билдирди

Сурхондарё вилояти собиқ ҳокими Баҳодир Пўлатов лавозимдан кетгандан сўнг вилоят аҳлига миннатдорлик билдирди. Бу ҳақида Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати томонидан хабар берилган.
«Қадрли сурхондарёликлар!
Халқи мард ва танти, тупроғи зар бу воҳадаги фаолиятим давомида мен билан елкама-елка туриб, бирга ишлаган, қўллаб-қувватлаган Сиз азизларга ўз миннатдорчилигимни билдираман.
Сизларга мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт, тинчлик ва хотиржамлик тилайман. Сурхондарё янада гуллаб яшнайверсин!» – дейди Баҳодир Пўлатов ўз мурожаатида.
Эслатиб ўтамиз, бироз вақт муқаддам Баҳодир Пўлатов Қорақалпоғистон Республикаси прокурори этиб тайинланиши мумкинлиги хабар қилинган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter