Айдар-Арнасой кўллар тизимида сув сатҳи 2,5 метрга пасайган
Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев бугун Навоий вилоятида сайловчилар билан учрашмоқда. Амалдаги давлат раҳбари Айдар-Арнасой кўллар тизими муҳим аҳамият касб этишини таъкидлаб ўтди.
— Айдар-Арнасой кўллар тизимида экологик барқарорликни сақлаш, кейинги беш йилликда устувор вазифаларимиздан бири бўлиб қолади. Мазкур кўллар тизимида йиллик сув йўқотиш 3 миллиард куб метрни ташкил этиб, сув сатҳи 2,5 метргача пасайиб кетган, сувдаги тузлар миқдори 2 баробар ошган. Ушбу кўллар тизимини тиклаш бўйича алоҳида дастурни амалга оширамиз, — деди Шавкат Мирзиёев.
Таъкидланишича, яна 800 гектаргача бўлган қирғоқ бўйларида ихотазорлар ташкил этилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter