АҚШ ташкилоти Шавкат Мирзиёевни ислоҳотлари учун тақдирлади
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев иқтисодиёт ва ижтимоий соҳалардаги ислоҳотлари учун АҚШнинг «StrategEast» маркази томонидан мукофотланди. Бу ҳақдаги баёнот ташкилот расмий саҳифасига жойлаштирилган.
Ўзбекистон раҳбари ушбу ташкилотнинг «StrategEast Westernization Award — 2018» мукофотига мамлакатда иқтисодиётни либераллаштириш, инвестиция иқлимини яхшилаш, қонун устуворлиги ва хусусий мулк ҳимоясини таъминлаш соҳасидаги хизматлари учун сазовор деб топилган.
Шунингдек, Шавкат Мирзиёевнинг чегараолди муаммоларига ечим топиш ҳамда қўшни давлатлар билан муносабатларни мустаҳкамлашга қўшган катта ҳиссаси алоҳида таъкидланган.
«StrategEast Westernization Award» мукофоти ҳар йили Собиқ иттифоқ давлатларини модернизация қилиш ҳамда минтақа мамлакатларининг иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳаётининг ривожланишига қўшган ҳиссаси учун топширилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter