Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Алишер Усмонов туғилган кунини таниқли олигархлар билан Тошкентда нишонламоқчи

Алишер Усмонов туғилган кунини таниқли олигархлар билан Тошкентда нишонламоқчи

Ўзбекистонга келиб кетаётган самолётларни кузатадиган "Telegram"даги "AviaSpotter" каналининг маълумотларига кўра, шу кунларда "Тошкент" халқаро аэропортига дунёнинг турли олигархларига қарашли шахсий ва тижорий авиажетлар серқатнов бўлиб қолган.

"Turon24" АА берган ахборотга кўра, бу миллиардер Алишер Усмоновнинг бугун, 9 сентябрь куни Тошкентда нишонланадиган туғилган куни билан боғлиқ бўлиши мумкин.

7 сентябрдан бошлаб Тошкентга турли русумдаги самолётлар чартер рейслар билан кириб келмоқда. Алишер Усмоновнинг "Bourkhan" авиалайнери ҳам шу куни Сочидан учиб келиб, пойтахтга қўнган. Шунингдек, Тошкентга турли нуфузли футбол клубларидан вакиллар ташриф буюрмоқда. Хусусан, "Внуково" аэропортидан ЦСКА президенти Евгений Гинер учиб келган. Бундан ташқари, "GainJet Aviation"га қарашли Англиянинг "Манчестер Сити", "Тоттенхэм", Португалиядан "Бенфика" клубларига хизмат кўрсатадиган VIP конфигурацияли "Boeing 737-23N" самолёти ҳам Ўзбекистонга етиб келди.

Россиялик бизнесмен, "Магнитогорск металлургия комбинати" директорлар кенгаши раиси ва стратегик режалаштириш қўмитаси раиси Виктор Рашниковнинг шахсий "Bombardier golfstream G650" самолёти ҳам 8 сентябрь куни Тошкентга қўнган.

Ҳозиргача 15 га яқин шахсий ва тижорий авиажет Россия ва Европадан "Тошкент" халқаро аэропортига келиб қўнган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 29 августдаги фармони билан Россиянинг "USM Holding" акционерлик жамияти таъсисчиси Алишер Усмонов "Эл-юрт ҳурмати" ордени билан тақдирланган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг