Афғонистон Президенти ҳамкорликни янада кенгайтиришга тайёрлигини билдирди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 26 март куни Кўксарой қароргоҳида Афғонистон бўйича юқори даражадаги Тошкент халқаро конференциясида иштирок этиш учун амалий ташриф билан келган Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Муҳаммад Ашраф Ғанини қабул қилди.
Учрашувда икки мамлакат ўртасидаги яхши қўшничилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ўзаро манфаатли амалий ҳамкорликни кенгайтириш, жумладан, савдо, трансорт ва энергетика соҳаларидаги лойиҳалар, таълим, соғлиқни сақлаш ва бошқа йўналишлардаги дастурларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.
Томонлар минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашдилар. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Президент Муҳаммад Ашраф Ғани мамлакатларнинг Афғонистон бўйича Тошкент халқаро конференциясини ўтказишга оид биргаликдаги ташаббусини рўёбга чиқаришга қаратилган саъй-ҳаракатлар учун Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга самимий миннатдорлик билдирди, ўзаро манфаатли йўналишлар бўйича ҳамкорликни янада кенгайтиришга тайёр эканини таъкидлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter