Афғонистон билан божхона бўйича муҳим битим кучга кирди
Афғонистон Президенти Муҳаммад Ашраф Ғанининг Ўзбекистонга расмий ташрифи чоғида 2017 йил 5 декабрь куни Тошкент шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Афғонистон Ислом Республикаси Ҳукумати ўртасидаги божхона ишларида ўзаро ёрдам тўғрисида битим 2018 йилнинг 23 март куни кучга кирди.
Ушбу битим қоидаларига мувофиқ, божхона расмиятчилигини соддалаштириш, божхона ҳужжатларини тан олиш ва икки давлат божхона идоралари ўртасидаги ҳамкорлик самарадорлигини ошириш ниятида ахборот алмашинувининг электрон воситаларини қўллаш учун томонлар барча зарур чораларни кўрадилар.
ТИВ ахборот хизматининг хабарига кўра, ҳужжат контрабанда, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар, шунингдек, уларнинг прекурсорлари ноқонуний айланишига қарши томонларнинг биргаликда олдини олиш ва унга қарши курашишнинг самарали механизмини яратишни назарда тутади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter