Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Абдулла Арипов Дмитрий Медведев билан мулоқот қилди

Абдулла Арипов Дмитрий Медведев билан мулоқот қилди

Фото: «Uza.uz»

Биринчи Каспий иқтисодий форуми доирасида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Россия Федерацияси Ҳукумати Раиси Дмитрий Медведев билан учрашди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Учрашувда икки давлат президентларининг мунтазамлик касб этган учрашув ва мулоқотларида эришилган келишувлар мамлакатларимиз ўртасидаги стратегик шериклик, кўп қиррали амалий ҳамкорлик муносабатларини изчил ривожлантиришда муҳим омил бўлаётгани таъкидланди.

Урганч шаҳрида жорий йил 30 май куни бўлиб ўтган ҳукумат раҳбарлари даражасидаги Қўшма комиссиянинг илк мажлиси ўзаро манфаатли ҳамкорлик кўламини истиқболли лойиҳалар асосида кенгайтириш, олий даражадаги мулоқотлар чоғида эришилган келишувларни муваффақиятли амалга оширишга хизмат қилаётгани қайд этилди.

Учрашувда савдо-иқтисодий, ахборот коммуникациялари технологиялари, энергетика ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга оширишда мавжуд салоҳиятдан самарали фойдаланиш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Ҳукумат раҳбарлари биринчи Каспий иқтисодий форуми мамлакатларимиз учун фойдали мулоқотларга бой бўлаётганини, унинг доирасида билдирилаётган таклифлар икки ва кўп томонлама мулоқотни фаоллаштиришга хизмат қилишини таъкидлашди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг