Абдулазиз Комилов ШҲТ бош котиби билан учрашди

6 июл куни Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Владимир Норов билан учрашди.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва ШҲТ ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболлари ҳамда Ташкилот фаолиятини янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
ШҲТга аъзо мамлакатлар Давлат раҳбарлари кенгаши ва Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг бўлажак йиғилишлари кун тартиби ва ташкилий жиҳатлари юзасидан фикр алмашилди.
2021 йил 15-16 июл кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» мавзуидаги юқори даражали халқаро конференциясида ШҲТ делегациясининг иштирокига алоҳида эътибор қаратилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter