Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Абдулазиз Комилов USAID раҳбари Саманта Пауэр билан учрашув ўтказди

Абдулазиз Комилов USAID раҳбари Саманта Пауэр билан учрашув ўтказди

28 июн куни Вашингтон шаҳрида амалий ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) администратори Саманта Пауэр билан учрашди.

Ўзбекистон ташқи сиёсат идораси раҳбари С.Пауэрни USAID раҳбари лавозимига тайинланганлиги билан табриклади ва фаолиятига муваффақият тилади.

Музокаралар чоғида иқтисодий ўсишни рағбатлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, таълим ва соғлиқни сақлаш тизимларини ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги соҳаларида ҳамда Оролбўйи минтақасидаги экологик муаммоларни ечиш борасида Ўзбекистон ва USAID ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

С.Пауэр Ўзбекистондаги ислоҳотлар дастурини амалга оширишда ўсишга эришилаётганлигини олқишлади ҳамда Ҳукуматнинг ижтимоий-иқтисодий ва гуманитар тараққиёт бўйича мақсадларига эришишда кўмаклашишга тайёрлигини билдирди.

USAID администратори «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» мавзусидаги конференсияга таклиф учун миннатдорлик билдирди ва форум ишида ўзининг иштирок этиши имкониятларини кўриб чиқишга тайёрлигини маълум қилди.

Музокараларда томонларни қизиқтирган бошқа масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

2020 йил октябр ойида АҚШ Ҳукумати мамлакатимиздаги иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ислоҳотлар дастурини қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистонда тўлақонли миссия очилишини эълон қилган эди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг