2023 йил — Туркий цивилизациянинг юксалиш йили деб эълон қилинди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркий давлатлар ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгаши йиғилишида нутқ сўзлади.
Унда давлатимиз раҳбари 2023 йилни Туркий цивилизациянинг юксалиш йили, деб эълон қилиш таклифини илгари сурди.
«Туркий дунёмизнинг ҳавас қилса арзийдиган буюк тарихи, улуғ аждодлари ва беқиёс бойликлари бор.
Ва мен ишонаман, Туркий дунёни буюк келажак кутмоқда.
Бу келажакни, ҳеч шубҳасиз, меҳнаткаш, бағрикенг ва олижаноб халқларимиз билан биргаликда яратамиз.
Кўҳна Самарқанд шаҳридаги саммитимиз эса, туркий дунё цивилизациясининг замонавий тарихида янги юксалиш босқичини бошлаб беради.
Бугун ана шундай эзгу ғояни ўзида ифода этган Самарқанд декларацияси ҳам қабул қилинади», деди президент.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter