Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Зомин халқаро фестивалга мезбонлик қилади

Зомин халқаро фестивалга мезбонлик қилади

Зомин тумани халқаро фестивалга мезбонлик қилиши мумкин. Ҳукуматнинг бу борадаги тегишли қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Ҳужжат лойиҳасига кўра, 2021 йилдан бошлаб Жиззах вилояти Зомин туманида «Миллий халқ ўйинлари» халқаро фестивали ўтказилиши кутилмоқда. Ушбу фестивални анъанавий тарзда ҳар икки йилда бир марта октябрь ойида ташкил этиш режалаштирилган.

Қайд этилишича, Ташқи ишлар вазирлиги Маданият вазирлиги ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг талабномалари асосида хорижий давлатлардан ташриф буюрувчи фестивал иштирокчиларининг кириш визаларини чет элдаги дипломатик ваколатхоналар ва консуллик муассасаларида, зарур ҳолларда Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида консуллик ва бошқа йиғимларни ундирмасдан расмийлаштиради.

Шунингдек, фестивал совриндорлари диплом, сертификат ва махсус ҳайкалчалар билан тақдирланиши белгиланган.

Қарор лойиҳасига жорий ойнинг 27 санасига қадар ўз таклиф ва мулоҳазаларингизни билдиришингиз мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг