Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Зомин – улкан имкониятларга эга жозибадор туризм маскани

Зомин – улкан имкониятларга эга жозибадор туризм маскани

Жорий йилнинг 15-16 март кунлари маҳаллий туроператорлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари - журналистлар ва блогерлар Жиззах вилояти Зомин туманининг туристик салоҳияти билан танишдилар. Инфо-тур Туризм қўмитаси ҳамда Жиззах вилояти туризм бошқармаси томонидан ташкил этилди.

Инфо-тур иштирокчилари «Зомин» туристик-рекреацион зонаси фаолияти, туризм салоҳияти, мавжуд имкониятлари ҳамда келгусида режалаштирилаётган халқаро лойиҳалари билан яқиндан танишдилар.

Хусусан, икки кун давомида туроператорлар ва ОАВ вакиллари Зомин аэропорти, «Зомин» туристик-рекреацион зонаси ҳудудида WYNDHAM бренди остида фаолият юритаётган замонавий меҳмонхоналар, узунлиги 2600 метр бўлган «Zomin Ropeway» осма дор йўли, «Zomin Wellness» соғломлаштириш маскани, «shale» типдаги уйлар ҳамда узунлиги 305, баландлиги 150 метр бўлган, Марказий Осиёдаги ягона «Бахт кўприги» номи билан юритиладиган осма кўприк фаолияти тўғрисида маълумотлар олдилар.

Таъкидлаш жоизки бугунги кунда Жиззах вилояти қулай географик жойлашуви, тоғлар, қир-адирликлар, кўл, гўзал табиати, меъморий ёдгорликлари, миллий таомлари билан маҳаллий ва хорижий туристларни жалб этиб, Ўзбекистон туризмини жадал ривожланиши ва ташриф буюраётган сайёҳлар сонини кўпайтиришга муносиб ҳисса қўшиб келмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг