Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Зоир Мирзаев кафе ва ресторанларни карантин қоидаларига амал қилган ҳолда очишни таклиф қилди

Зоир Мирзаев кафе ва ресторанларни карантин қоидаларига амал қилган ҳолда очишни таклиф қилди

Президент Шавкат Мирзиёев жорий йил 24 апрелда ўтказган видеоселектор йиғилишида Фарғона ва Қашқадарё вилоятлари таҳлили асосида карантин чекловларини босқичма-босқич юмшатиш юзасидан таклифлар киритиш, қурилишларни жадаллаштириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш бўйича кўрсатмалар берган эди.

Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев Республика махсус комиссиясига вилоятдаги ички назорат масканларини қисқартириш, қурилиш материаллари савдоси дуконлари, қурилиш-монтаж ишлари, ресторан ва кафеларни карантин қоидаларига амал қилган ҳолда чекланган мижозлар билан ишлашига ҳамда очиқ ва сунъий қопламали ўйингоҳларда (кийиниш ва ювиниш хоналаридан фойдаланмаган ҳолда) шуғулланишга рухсат бериш каби бир нечта таклифлар билан чиққан. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди. 

Шунингдек, таклифлар ичида фуқароларимизни мотоцикл, скутер ва велосипедларда карантин қоидаларига амал қилган ҳолда ҳаракатланиши ҳам жой олган.

Маълумот ўрнида, Қашқадарё, Жиззах ва Навоий вилоятлари коронавирусдан ҳоли ҳудудга айланган. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг